БАЙРАМОНА ТУҲФАЛАР - БОЛАЖОНЛАР БИЛАН ТАРИХГА НАЗАР
Ҳар йили дилларда қувонч билан нишонланадиган 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, ушбу йилда ҳам болалар қалбида яхши хотиралар билан эсда қоларли бўлди. Боиси, сана муносабати билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг 50 нафарга яқин фарзандлари билан ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Тарихий қадамжоларга саёҳат болалар тафаккури ва дунёқарашларини бойитишга хизмат қилди. Айниқса, Гўри Амир, Ҳазрати хизр мақбараси, Регистон ансамбли, Шоҳизинда зиёратгоҳларига қилинган экскурсия орқали буюк аждодларимиз ва уларнинг тарихи, амалга оширган эзгу амаллари билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанд Давлат Университетида жойлашган зоология музейи ҳамда ботаника боғида ҳам бўлишди.
Миллий гвардия бошқармасида ташкил қилинган тушлик эса яна бир хайрли кунга якун ясади.
Фарзандларимиз бизданда билимли, бизданда ақлли бўлиб етишишлари учун бор билим ва кўникмаларимизни ўргатиб боришимиз муҳим жиҳатлардан саналади. Шу мақсадда ташкил этилган байрамона саёҳат, болажонлар билимини янада бойитишга, вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилиши шубҳасиз.