Бедарак йўқолган фуқаро соғ-омон яқинлари бағрига
Жорий йилнинг 22 июнь соат 18:23да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмидан олинган хабарга кўра, “Қўриқлаш” бўлими ходимлари, ҳудудий профилактика инспектори ва ППХ ходимлари ҳамкорлигида Чилонзор туманидаги тиббиёт муассасаси олдида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан бедарак йўқолганлиги учун жорий йилнинг 25 май кунидан қидирувда бўлган 32 ёшли А.А қўлга олинган.
Шундан сўнг фуқаро А.А ИИО ФМБга ўрнатилган тартибда топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан олиб борилмоқда.