Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БЕШ ТАШАББУС — БЕШ ИМКОН!

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини бўш вақтларини самарали ташкил этиш, фарзандларининг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида дала ўқув майдонида беш ташаббус доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда спортнинг шахмат-шашка, кураш, стол тенниси бўйича мусобақалар, бадиий китоблар кўргазмаси, мусиқий тўгараклар ҳамда энг сўнги русумдаги замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, болажонларга қорабайир отлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилиб, отларга миниш йўл-йўриқлари ўргатилди. Очиқ осмон остида, табиат қўйнида ташкил этилган мазкур тадбир болажонлар қалбида катта таассурот қолдириши билан бир қаторда маънавий озуқа берди десак муболаға бўлмайди.

Text to speech