Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Туркий давлатлар ташкилоти саммити хавфсизлиги юқори даражада таъминланди

Жорий йилнинг 11 ноябръ куни Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтган Самарқандга халқаро жамият ўз эътиборини қаратди.

Анъанага кўра, саммитда иштирок этувчи давлатлар раҳбарларини кутиб олиш маросимини ташкил этиш Миллий гвардияга юклатилган бўлиб, бу вазифа Миллий гвардия фахрий қоровуллари томонидан бажарилди.

Шу билан бир қаторда, Миллий гвардия ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда саммитда иштирок этувчи 7 давлат – Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Туркия Республикаси, Туркманистон, Венгрия ва давлатимиз раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеяси (ТУРКПА), Халқаро Турк Академияси, Туркий тиллар академияси, Туркий тиллар маданияти ва мероси жамғармаси, ушбу кўп томонлама тузилманинг Котибияти вакилларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда саммит ўтказиладиган ҳудуд ва делегациялар турар жойларида жамоат тартибини сақлаш бўйича олдиндан чора-тадбирлар кўрилди.

Экспертларнинг фикрича, Туркий давлатлар ташкилоти саммити юқори савияда ташкил этилиб, саммит хавфсизлигини таъминлашда тузилмалар томонидан белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилди.

Text to speech