Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади

 

 Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети юқори босқич курсантларининг, йиллик ўқув дастурлари асосида "Тактик тайёргарлик" фанидан эгаллаган  назарий билимларини амалиётда қўллаш баробарида ҳарбий хизматчиларнинг  жанговар, психологик ва жисмоний кўникмаларини мустахкамлаш  мақсадида дала ўқув полигонларида ўн суткалик амалий машғулотлар амалга оширилди.

Унда курсантлар дала шаройитида чодирлар ўрнатиш орқали ҳарбий шаҳарча барпо этишлари ва  бўлинмаларнинг умумҳарбий низом талаблари асосида жойлашуви, шунингдек суткалик хизмат ташкил этилиши билан боғлиқ хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Чирчиқ дала полигонида ўтказилган мазкур амалий машғулотда Жамоат хавфсизлиги университети  курсантлари  томонидан пиёда тартибда 30 км масофага марш амалга оширилди. Машғулотда турли мураккаб шароитларда ҳаракатланиш, душманнинг тўсатдан уюштириши мумкин бўлган ҳужумларидан ҳимояланиш, шунингдек, курсантларнинг чидамлилик ва жисмоний қобилиятлари синовдан ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотлар давомида курсантларнинг ўз қуролига бўлган ишончини ошириш ва ундан моҳирлик билан фойдаланиш, замонавий жанг шароитларда душманни кам ўқдори сарфлаган ҳолда тезкорлик билан йўқ қилиш, шунингдек бўлинма таркибида  жамоавий ҳаракатланишнинг  ўзига хос хусусиятлари амалий жиҳатдан мустаҳкамлаб олинди.

Ушбу амалий машғулотларда бўлажак офицерларнинг фавқулодда вазиятларда, тоғли ва нотекис масштабларда ҳаракатланиш, шунингдек ностандарт вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш борасидаги билим кўникмалари ҳам оширилди.

Text to speech