БИЛИМЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 5 август кунидан буён Бухоро вилоятида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.
Очиқ ҳавода ўтказилаётган имтиҳоннинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Миллий гвардия ва ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан абитуриентлар бирма-бир махсус текширувдан ўтказилиб, имтиҳонга киритилиши назорат қилинмоқда. Шунингдек, жамоат хавфсизлиги таъминланиб, карантин қоидаларига амал қилиниши борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.