Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ходимларга ҳарбий ва махсус унвонлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони буйруғига асосан бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларга навбатдаги ҳарбий ва мухсус унвонлар берилди.
Жумладан, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб ўз сафдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Н. Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари майор З. Aхбўтаев ва ҳарбий қисм командири подполковник О. Махмудовлар иштирок этиб, шахсий таркибни юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида ўзининг фидокорона хизматлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётганлигини эътироф этиб, навбатдаги унвон олган ҳарбий хизматчиларни табриклади.