БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман Кенгаши, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, гиёҳвандликка оид жиноятчиликнинг ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.