“Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида ёшлар “Маънавият марафони”
Жорий йилнинг 29 январь куни Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси томонидан Мирзачўл туманидаги “Қизил тоифа”га киритилган Мустақиллик ва Ержар МФЙ ҳудудларида жойлашган 1 ва 18 умумтаълим мактабларида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар томонидан давра суҳбатлари ўтказилди. Ёшларда Ватанпарварлик ғояларини кучайтиришда унинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда эътибор беришлари лозим бўлган жиҳатлар, ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёшларнинг турли соҳаларга оид саволларига малакали мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Тадбир якунида ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар куйлади.