“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” шиори остида ҳамкорликдаги ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда
Бугунги кунда ёш авлодга жуда катта имкониятлар яратилган бўлиб, уларни ҳарбий-ватанпарварлик ҳиссида улғайишлари учун янги тизим яратилган.
Хусусан жорий йилнинг 20-июль кунда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлари, ҳарбий прокуратура масъуллари билан ҳамкорликда Избосган туманида жойлашган "Бургут" номли соғломлаштириш оромгоҳида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Бўлиб ўтган тадбирда ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бир қатор спорт мусобақалари, камондан ўқ отиш, бокс, стол тениси, шахмат-шашка, қувноқ эстафета каби спорт мусобақалари бўлиб ўтиб, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.