Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

Мазкур маросимга шифокорлар ҳамда ҳамшираларни касб байрами билан қутлаш учун Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Улуғбек Сабиров ва Элмира Боситхонова, Миллий гвардия тиббиёт бошқармалари, тиббий ва санитария-эпидемиология хизматлари вакиллари, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, Миллий гвардия фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда соғлиқни сақлаш ташкилотларидан вакиллар ташриф буюрди.
Тадбирни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Сарвар Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб берди.
Унда тиббиёт ходимларининг ҳарбий хизматчилар саломатлигини асрашга қўшган улкан ҳиссалари эътироф этилиб, қўмондонлик ва шахсий таркиб номидан байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, бир қатор тиббиёт ходимларига II ва III даражали "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари, фахрий ёрлиқлар
ҳамда уч нафар тиббиёт пункти бошлиқларига махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари калитлари тантанали равишда топширилди.
Шу билан бир қаторда, Миллий гвардия ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 25 апрелда "Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан тизимда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, йил мобайнида жами 52 мингга яқин (7985 нафар ҳарбий хизматчи, 19187 нафар ходим, 24814 нафар оила аъзолари) ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганлиги фикримизнинг исботидир.

Text to speech