Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА БОКС БЎЙИЧА ХОТИРА ТУРНИРИ

Мамлакатимизда ёшларнинг бокс спорт турига бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) тизимини янада такомиллаштириш, улар орасида соғлом рақобат ва мусобақа муҳитини яратиш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида мунтазам равишда мусобақалар ўтказилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфидаги ўқув муассасалари ўқувчилари ҳамда Тошкент шаҳридаги 22 ва 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида спортнинг бокс тури бўйича “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган турнир ташкил этилди.

Юқори савияда бўлиб ўтган мазкур мусобақа бокснинг AIBA тоифаси қоидалари бўйича ўтказилиб, унда турли вазнларда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган мазкур беллашувда учинчи ўринни Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ва Тошкент "Темурбеклар мактаби" жамоалари қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса Тошкент шаҳар 23-сонли меҳрибонлик уйи жамоаси эгаллади. Фахрий биринчиликка Тошкент шаҳар 22-сонли меҳрибонлик уйи жамоаси сазовор бўлди. Ғолибларга кўчма кубок, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech