БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ - БИЗНИНГ БАХТИМИЗ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да байрам тадбири ташкил этилди.
Унда тарбияланувчилар 5 та ташаббус доирасида тезкорлик, эпчиллик, моҳирлик, топқирлик каби қобилиятларини спорт соҳасида синаб кўрдилар. Айниқса, ходимларнинг ҳам болажонлар билан шахмат бўйича беллашганлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Тарбияланувчилар орасида ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган ёшлар бундан жуда мамнун бўлишди.
Бу каби тадбирлар ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз эканлиги билан бир қаторда, уларга вақт ажратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда касбга йўналтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
-Ўйлайманки, тарбияланувчилар ичидан келажакда юрт посбонлари ва ўз соҳасининг етук мутахассислари етишиб чиқади, -дейди подполковник Содиқ Мансуров.
Дарҳақиқат, болалар бизнинг келажагимиз. Уларнинг бахту саодати учун шароит яратиб бериш эса бизнинг олий бурчимиздир.