Болажонларга олам-олам қувонч улашилди
Йил сўнгида анъанага кўра Республика бўйлаб ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг болалари учун “Президент арчаси” тадбири ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, куни кеча Пайариқ туман ҳокимлиги томонидан меҳрга муҳтож болажонлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Зафар Эргашев сўзга чиқиб, барчани кириб келаётган 2022 йил билан табриклади ҳамда болажонларга “Президент совға”ларини топширилди. Мазкур тадбирга ота-она қаровисиз қолган болалар, туман қўриқлаш бўлимида хизмат қилиб, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари таклиф этилиб, байрам дастурхони ёзилди. Улар учун туман маданият бўлими томонидан саҳналаштирилган эртак томошаси намойиш этилди.