БОЛАЖОНЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА
Бугунги кунда ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уларнинг сифатли билим олишларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда бир қатор ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу ўринда Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари вилоят ҳудудидаги болалар дам олиш оромгоҳларига ташриф буюриб, болажонларнинг мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида турли хил спорт машғулотларини ўтказиб бормоқдалар.
Жумладан, Урганч шаҳрида жойлашган “Футболчи” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида ҳарбий хизматчилар томонидан от спорти бўйича тўгарак ташкил этилган бўлиб, бунда ёшлар спорт секцияларига бўлинган ҳолда машғулотларни ўташса, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан эса спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка ва бошқа турлари бўйича мусобақалар соғлом рақобат руҳида ўтказиб борилмоқда.
Бундай юқори ва кўтаринки рухдаги машғулотлар республикамизнинг барча вилоятларида ўтказиб келинмоқда.