БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ – БАХТДАН НИШОНА
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун Бўстонлиқ тумани тоғ бағридаги сўлим табиат қўйнига экскурсия уюштирилди.
Болажонлар Белдерсойда жойлашган 3 минг метр узунликдаги осма канат йўли орқали тепаликка кўтарилар экан, қалблари қувончга тўлди.
Болалар очиқ осмон остида муҳим 5 ташаббус доирасидаги тасвирий санъат, шахмат-шашка, ашула ва рақс сингари йўналишларда ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди. Айниқса қизалоқларнинг ашула айтиш қобилиятлари барчани олқишига сазовор бўлди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан руҳиятга ижобий таъсир ўтказувчи “Психологик тренинг”лар “Арт терапия” машғулотлари ташкил этилди.
Барчага шодлик улашиш мақсадида ташкил этилган тадбир муддатли ҳарбий хизматчиларининг бадиий чиқишлари билан давом эттирилиб, унда болажонлар куй-қўшиқларга рақсга тушиб, мароқли ҳордиқ чиқаришди.
Тадбирда қатнашган фаол оилаларга совға саломлар улашилди.
Бир сўз билан айтганда, оилаларнинг мустаҳкамлиги, фарзандларнинг баркамол бўлиб вояга етишишида бу каби тадбирларнинг ўрни беқиёс.