БОЛАЛАР ЎЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Давлатимиз раҳбари томонидан 28 июль куни видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган масалалар ижроси юзасидан, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти Китоб туманида жойлашган Меҳрибонлик ўйига ташриф буюриб, тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олишди.
Ташриф чоғида, тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, кун тартиби, уларнинг бўш вақтлари давомида шуғулланишлари учун ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Болалар учун яратилган шароитларни ўрганиш билан бир қаторда меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олинди.
Уларнинг орзу-истаклари тингланиб, қувонч кўзлари қувнаб турган ёшларга совға-саломлар улашилди.