БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ КУБОГИ
Спортнинг “Қўл жанги” турини кенг тарғиб қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларда мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимлар билан ҳамкорликда жойларда ёшлар ўртасида мунтазам равишда беллашувлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан “Ватан тақдири-менинг тақдирим” шиори остида спортнинг “қўл жанги” тури бўйича бошқарма бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ёшлар жисмоний устунлик ҳамда эпчилликларини намоён этдилар. Спортчиларнинг маҳорати малакали ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.
Якуний натижаларига кўра ғолиб деб топилган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Жамоавий ҳисобда 3-ўринни “Навбаҳор” жамоаси, 2-ўринни “Хатирчи” жамоаси ҳамда фахрли 1-ўринни “Нурота” терма жамоаси қўлга киритиб, бошқарма бошлиғининг Кубогига сазовор бўлди.
Мазкур тадбир ёшлар учун маҳорат мактаби вазифасини бажариб, ҳақиқий иқтидор эгаларини саралаб берди.