БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ёшлар ўртасида спортнинг кикбоксинг турига бўлган қизиқишларини янада ошириш, соғлом рақобат ва мусобақа муҳитини яратиш, ёш авлодни буюк аждодларимиз каби мард, жасур, ҳалол, жисмонан бақувват, билимли, кенг дунёқарашли ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида кщплаб спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 28 июль куни спортнинг “Кикбоксинг” тури бўйича Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси Навоий вилояти бўлими, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган ушбу мусобақа қизғин ва муросасиз жангларга бой бўлди.
Спортчиларнинг ҳаракатлари халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди. Якуний натижаларга кўра умумжамоа хисобида 3-ўринни Қизилтепа тумани жамоаси, 2-ўринни Миллий гвардия жамоаси, фахрли 1-ўринни эса Навоий шахар жамоаси қўлга киритди.