Бугун “Ёшлар куни” муносабати билан Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган «Ботаника» боғида маданий-маърифий, ижодий ва спорт тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.
Табиат қўйнида ўтказилган меҳнат ярмаркасида бир гуруҳ ёшларнинг бандлиги таъминланган бўлса, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да кўплаб муаммоли масалалар ўз ечимини топди.