Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида сайёр ҳамда оммавий қабуллар ташкиллаштирилди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий жиҳаттан қўллаб-қувваатлашга доир масалалар кўриб чиқилди..

Бугун 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Мономарказда сайёр ҳамда оммавий қабуллар ташкиллаштирилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари О.Холбоев, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари С.Мамаюсупов, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳ.Қаршиев, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Х.Алибаев, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Х.Ботировлар ташриф буюрган 200 дан ортиқ фуқаролар билан очиқ мулоқотда бўлиб, мавжуд муаммолар ҳамда мурожаатларни тинглади.
Хусусан, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсупов томонидан пойтахтимизда жойлашган Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, шунингдек, фуқароларнинг турли йўналишдаги мурожаатлари тингланди ва мавжуд муаммоли масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал этишга қаратилиб, мутасаддиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қабулга икки юздан зиёд фуқаролар, ёшлар шу жумладан, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва тизим фахрийлари ташриф буюрди.

Text to speech