Бугун мамлакатимиздаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, минглаб ёшларимиз катта ҳаётга йўлланма олмоқдалар.
Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб мактабларда ташкиллаштирилган тантанали тадбирларда Миллий гвардия, ички ишлар ва бошқа ҳамкор вазирликлар томонидан жамоат тартиби ҳамда тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
Меҳрибон устозлари ва ота-оналарнинг дуоларини олган ҳолда ҳаётда юксак марраларни кўзлаб турган барча битирувчиларимиз келажакда Янги Ўзбекистонимизни ривожи ва тараққиёти учун ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб, бор билими, иқтидори ва куч-ғайратларини сафарбар этишларига ишонамиз.
Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан Мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётган барча ўғил-қизларимизга, олдида турган масъулиятли ва шарафли йўлда бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилаб қоламиз!