БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясидан азият чекаётган 40 миллионга яқин бемор бор. Улар сони йилига ўртача 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ёмони, хасталик ҳар йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўляпти.
Умуман, Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этди.
Бундай хавотирли кўрсаткичлар мазкур юқумли касаллик инсоният саломатлиги учун нақадар жиддий таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, ОИВ ва ОИТС бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим бўлган глобал муаммодир.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида ҳам вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари билан ҳамкорликда мазкур мавзу бўйича ҳарбий хизматчиларга кенг миқёсда тушунчалар берилди.