Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Шахс фаолиятига таъсир этувчи психологик омиллар ҳамда ментал соғлиғини профилактикаси: Муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди / / Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирув кечалари бўлиб ўтди / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди / / “Энг яхши ватанпарварлик рухидаги қўшиқ” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди // Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига Президент табриги // Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари Конференция йиғилиши бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг ваъда бериш маросими бўлиб ўтди // Миллий гвардия махсус бўлинмалари билан тоғли ҳудудларда тактик-ўқув машғулотлари олиб борилди  // Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани  қўриқлаш бўлимига келиб тушган “Ташвиш” хабарига кўра воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан  наркотик моддаларини яширишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди

Ўз O'z Ру En

Бухоро шаҳрида Спортнинг Кураш тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Кураш федерацияси билан ҳамкорликда Бухоро тумани “Маданият” спорт мажмуасида кураш бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мусобақада Миллий гвардия тизимларида фаолият юритиб келаётган 200 яқин  ҳарбий хизматчи ва ходимлар жами 19 та жамоаларда 7 та вазн (60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг, +100 кг) тоифасида иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларда ҳарбий хизматчилар мардонавор курашиб, ўз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Мусобақа якунига кўра 3-ўринни Миллий гвардиянинг 65921 ҳарбий қисми спортчилари қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига насиб этди. Фахрли 1-ўринни Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси спортчилари эгаллади.

Мусобақа ғолибларини муносиб рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбирда Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов   иштирок этиб барча спортчи ва уларнинг мураббийларига шунингдек, мухлислик қилаётган ёш спорт ихлосмандларига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга медаллар,  диплом ҳамда мусобақа кубоги тантанали равишда топширилди. 

 

Text to speech