Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ўқувчи ёшларнинг “Ишга марҳамат” мономарказига ташрифи ташкиллаштирилди.
Мамлакатимизда меҳнат шаклларини ривожлантириш, таълим муассасалари битирувчилари ва ёшларнинг замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг ҳар томонлама етук, малакали мутахассис бўлиб етишишларини таъминлаш мақсад қилинган.
Шу муносабат билан Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит қизларининг жамиятда ўз ўринларини топишларида уларни тўғри касб ҳунарга йўналтириш мақсадида Бухоро вилояти Президент мактаби тасарруфидаги Жондор тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчи ёшлар учун “Ишга марҳамат” мономарказига саёҳат уюштирилди.
Ушбу мономарказда ўқувчиларга хорижий тилларни ўрганиш курси, тадбиркорлик асосларини ўқитиш, сервис хизмат кўрсатиш, техник соҳалар йўналишлари бўйича касб ҳунарлар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Саёҳат давомида ўқувчилар ушбу марказда касб-ҳунар ўргатиш учун яратилган шарт шароитлар билан танишдилар.