Бухоро вилоятида "Коррупциядан холи жамият сари" мавзусида кенг қамровли тадбир бўлиб ўтди.
Бухоро давлат университетида ташкил этилган ушбу тадбирда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси,Ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупциянинг салбий оқибатларининг амалиётда намоён бўлиши ҳақида нутқ сўзлашди.
Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган таъсирли ва долзарб бўлган саҳна кўринишлари, мавзуга оид видео-роликлар намойиш этилди.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши коррупцияга қарши иммунитет ҳосил қилишда ижобий рол ўйнайди.