Бухоро вилоятида Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар билан биргаликда “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳри ҳудудида кундузги ҳамда тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, барвақт олдини олиш,фуқароларнинг мол-мулкларини ишончли муҳофаза қилиш мақсадида "Хавфсиз ҳудуд" ҳамда “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари ташкил этилмоқда.