Бухоро вилоятида ҳам "Мен донорман" шиори остида акция бўлиб ўтди
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Бухоро вилояти қон қуйиш марказида "Мен донорман"акцияси бўлиб ўтди.
Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болажонларни қўллаб-қувватлаш, ҳарбий хизматчи ва ходимларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали мурғак қалбларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшиш каби хайрли ва савобли ишга бел боғлаган ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар.