Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БУЮК СИЙМОНИ ЁДГА ОЛИБ

Амир Темур — ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир.
Соҳибқирон таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки руҳда кенг нишонланади. Бу йил ҳам улуғ саркарда таваллудининг 685 йиллиги тадбирлари катта хурсандчилик билан ўтказилмоқда. Бугун Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида Амир Темур бюстининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш хизмати ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Олий таълим, Халқ таълими ва Мактабгача таълим идоралари вакиллари, ёзувчи-шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирга мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлари ўзгача кўрк бағишлади. Спорт мусобақалари эса Темурбек авлодларини бефарқ қолдирмади.
Бу каби тадбирларнинг азалий қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда нишонланиши ёш авлоднинг ва ҳарбий хизматчиларимизнинг тарихимизга оид билимини, улуғ бобомиз сиймосига ҳурмат-эҳтиромини янада юксалтиради.

Text to speech