БУЮК САРКАРДАНИНГ ШОНЛИ ТАРИХИ
Қашқадарё вилоятининг Қўнғиртоғ этакларида Миллий гвардия ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан «Амир Темур ўғлонлари ва Жалолиддин Мангуберди ворислари» вилоят ҳокими соврини учун кўрик-танлов, халқ сайли ва ватанпарварлик фестивали ташкил этилди.
Унда ҳарбий хизматчилар, ҳудуддаги куч тузулмалар, корхона ва ташкилот вакиллари, санъат, маданият ходимлари, таълим масканлари ўқувчи ёшлари ҳамда кўп сонли аҳоли вакиллари иштирок этди.
Тадбирда беш ташаббус доирасида «Энг китобхон ҳарбий», «Энг маҳоратли ижодкор», Мақом, Бахшичилик ва достонлик, Тасвирий санъат, Театр санъати ва актёрлик маҳорати йўналиши ҳамда Чавандозлик маҳорати бўйича кўрик-танловлар ўтказилди.
Шунингдек, ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича чиқишлари намойиш этилди.
Ғолибликни қўлга киритган жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.