БУВАЙДА ТУМАНИДА ИЛК БОР “ПОЛО” СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛЛАНДИ
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва Бўвайда тумани қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ёшлар ва ўсмирлар ўртасида от спортини ривожлантириш ҳамда ёшларни ушбу спорт турига қизиқишларини ошириш мақсадида, от спортининг “Поло” тури бўйича Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари спортчи-чавандозлари ва туманининг уюшмаган ёшлари ўртасида туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Тадбирда Туман ҳокимлиги, ИИБ масъул ходимлари, Улоқ-кўпкари федерацияси раҳбарияти, 120 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда 40 нафардан ортиқ маҳаллий от ишқибозлари иштирок этишди.
Моҳир чавандозларнинг от устидаги ҳаракатлари барча йиғилганларга бирдек ҳуш кайфият бахш этди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, мусобақа ғолиблари Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва Бувайда тумани ҳокимининг қимматбаҳо совғалари, Улоқ-кўпкари федерациясининг дипломлари ва эсдалик нишонлари билан тақдирланди.