Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Бухоро вилоятида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатига чек қўйилди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, ҳудудий ички ишлар бўлими ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги рейд давомида Пешку туманидаги “Қорақир” табиий сув ҳавзасида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати фош этилди.
Текширув жараёнида фуқаролар С.Т. ва А.Ж. резина қайиқ ҳамда 35 дона леска тўридан фойдаланиб, жами 650 дона вовла балиқларини тутаётган вақтида тўхтатилди. Атроф ҳудудни кўздан кечириш чоғида эса 3 қопда 333 дона вовла ва 94 дона салютка балиқлари ҳам топилиб, уларнинг ҳеч қандай рухсатномасиз овланганлиги аниқланди.
Рейд натижасида жами 1079 дона балиқ, 1 дона резина қайиқ ва 35 дона леска тўри вақтинча олиб қўйилди ҳамда қонун доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мазкур тадбир атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ноқонуний балиқ овлашга қарши курашиш мақсадида амалга оширилди.

Text to speech