Бухоро вилояти Пешкў туманида йирик кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят Улоқ-кўпкари федерацияси томонидан Пешкў туманида спортнинг улоқ-кўпкари тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мазкур мусобақада 200 га яқин маҳаллий ҳамда қўшни ҳудудлардан ташриф буюрган номдор чавандозлар бир-биридан учар отлар билан ўзаро беллашишди.
Икки мингга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари, от спорти ишқибозлари ҳамда уюшмаган ёшлар кўз ўнгида кечган кўпкари мусобақаси барчада илиқ таассурот қолдирди.