БУХОРОДА «ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ» КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 19 февраль куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва ходима аёллар ўртасида "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" байрами арафасида «Тўмарис издошлари» деб номланган кўрик танлов бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик танловни ўтказишдан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида хизмат қилаётган хотин-қизларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фаоллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишларига кўмаклашиш ва ўзаро соғлом рақобатни шакллантириш, жамиятда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда хотин-қизлар манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалаларини тизимли йўлга қўйиш ва муносиб рағбатлантиришдан иборатдир.
Мазкур беллашувда ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳарбий хизматчи ва ходималарнинг соҳага оид билимлари, норматив ҳужжатларни билиш даражаси ҳамда тезкорлик, зукколик ва чаққонликлари муносиб баҳоланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамкорлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда, институтнинг санъатга ихлоси баланд талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари тадбирнинг юқори савияда ўтишига хизмат қилди.
Кўрик танлов якунида ғолиблар раҳбарият томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар.