Чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 9 ноябрдан 10 ноябрга ўтар кечаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида хизмат олиб бораётган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Гвардиячилар томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди.
Текширув давомида ушбу шахс Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи 46 ёшли фуқаро Т.С. эканлиги маълум бўлди.
Фуқаро белгиланган тартибда ушланиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан туман Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.