Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЧЕМПИОНЛАР АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 4-7 март кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар, 2000-2003 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ҳамда профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ташкил этилди.
Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ёш ва иқтидорли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар (14-15 ёш) жами 11та вазн тоифасида (-36кг, -39кг, -42кг, -46кг, -50кг, -55кг, -60кг, -65кг, -70кг, -75кг, +75кг) беллашдилар.
2000-2003 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар эса 9тадан вазн тоифасида ўз кучларини синаб кўришди. Беллашувда Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Элдор Худойбердиев +90 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech