Чорсу бозорида ўғриликда гумон қилинган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 2 июндан 3 июнга ўтар кечаси соат тахминан 00.05 ларда “Қўриқлаш” бўлими ходимлари Чорсу бозори ҳудудида ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтида дўконлардан бирининг ойнаси синганини пайқашган.
Ходимлар дўкон ичига кирганда, хонада маст ҳолатда бўлган номаълум шахс борлиги маълум бўлган ва ўғирликда гумонланиб қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ишларида гумонланувчи 33 ёшли фуқаро З.З. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари Ички ишлар органлари томонидан амалга оширилмоқда.