ДАЛА-ЎҚУВ МАЙДОНИДА ЁШЛАРНИНГ БИР КУНИ
Куни кеча Тошкент вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонида Чирчиқ шаҳридаги Миллий гвардия ҳарбий қисм ва ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ҳамда Жамоат хавфсизлигини университети ҳамкорлигида ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий соҳага меҳр уйғотиш мақсадида “Дала-ўқув майдонида ёшларнинг бир куни” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирга пойтахтимизнинг Олмазор туманидан 70 нафар ўқувчи ва уюшмаган ёшлари жалб этилди. Тадбир давомида ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, ўқ-отар ва махсус қуроллар ҳамда жанговар техникалар кўргазмаси, шунингдек ҳарбийлашган аралаш спорт эстафеталари ташкил этилди.
Якунда фаол иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.