ДАШТБОҒДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ" ТАДБИРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА БЎЛИБ ЎТДИ.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳам катта эътибор берилмоқда.
Бугун Наманган шаҳридаги Даштбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йўлида Давлат дастурига мувофиқ "Ёшлар фестивали" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда беш минг қадам ва 5 муҳим ташаббус бўйича, санъат, маданият, китобхонлик ва спорт йўналишларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари, Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг камондан отиш маҳорат дарслари ҳамда ҳунармандлар томонидан тайёрланган кўргазмали ярмарка бўлиб ўтди.
"Ёшлар фестивали" байрам тадбирини вилоят ҳокимининг ўринбосари Муродхўджаев Ғуломжон Собитхўжаевич очиб берди.
Байрам тадбирида Наманган шаҳар Маданият бўлими ижодкорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.