Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида ўз фаолиятини бошлади

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб жорий йилнинг 3 январь куни “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги муҳим ва тарихий қарор имзоланди.

 Топшириққа асосан қарорнинг ижросини ташкил этиш бўйича Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ  Бухоро вилоятида ўз фаолиятини бошлади.

 Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бошқармасида ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар масъуллари ҳамда Вилоят ҳокими Б.Зарипов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан мазкур Қарорнинг мазмун моҳияти етказилган ҳолда, ишчи гуруҳнинг асосий мақсади ва фаолияти доирасидаги вазифалар билан таништирилди. Ўз навбатида вилоят ҳокими ҳам Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминланиши юзасидан зарур кўрсатмалар бериб ўтди.

 Шунингдек, Қарор талабларидан келиб чиқиб, вилоятнинг ҳар бир туман ва маҳаллаларига Миллий гвардия, ички ишлар органлари, прокуратура, ҳокимият ҳамда алоқадор ташкилотларнинг масъуллари бириктирилди.

 Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг манзилли ишлари Бухоро ва Когон шаҳарлари, шунингдек Бухоро туманларида давом эттирилди.   

Маҳалла еттилиги ва сектор раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувларда, Қарорнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, ўтган йилда жиноят содир этилган ҳар бир маҳалларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллалар кесимида манзилли чора-тадбирлар белгиланган ҳолда маҳалла-туман-вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва аниқ соҳавий жавобгарликни юклаш, илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгиланди.

Шунингдек, Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор мақсадларга эришиш, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

 

Text to speech