Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

ДАВЛАТ ГЕРБИ-МУСТАҚИЛЛИК ТИМСОЛИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази шахсий таркиби, ҳарбий хизматчилари ва уларнинг фарзандлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган куннинг
29 йиллиги муносабати билан “ДАВЛАТ ГЕРБИ - МУСТАҚИЛЛИК ТИМСОЛИ!” мавзуси остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси, сиёсий фанлар номзоди Каримов Тўлқинжон Файзиевич, Тошкент давлат юридик университети давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси мудири юридик фанлар номзоди Муратаев Серикбек Алпамисович, Муқумий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри директор ўринбосари ва театр актёри Иноғомов Хайрулла Қаюмович ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳокими ўринбосари, шуҳрат медали соҳиби, шоира Бекмуродова Озода Худайбердиевналар иштирок этди.
Айниқса, сўз олган меҳмонлар томонидан гербнинг яралиш тарихи, конституцияда белгиланган вазифаси ва ёшлар учун тарбиявий аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиб, бу миллий рамзимиз Герб нима ва қаерда ўрнатилиши, унинг мақсади ва вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Актёр Хайрулла Иноғомов ва шоира Озода Бекмуродова эл севган ижодкорларимиз ўз ижод намуналаридан Ватан, давлат рамзлари ва эзгуликни тарғиб қилувчи шеър ва диалоглар ўқиб беришди. Она-Ватанни таърифлашдан мақсад, аввало, ҳар бир ёш қалбида шу юртга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғусини мустаҳкамлашди.
Шу билан бирга, тадбир давомида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш ва ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш мақсадида “ГЕРБИМ- ФАХРИМ” мавзусидаги расм чизиш танлови бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчиларда ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини янада юксалтириш ва улар қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.

Text to speech