Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор ҳарбий хизматчи ва ходимлар юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланди. Ушбу мукофотларни вазирлик ва идораларда тантанали топшириш маросимлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия тизимларида ўз бурчига садоқат ва намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларни, хизмат вақтида мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган сафдошларимизнинг яқинларини муносиб тақдирлаш мақсадида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Миллий гвардия қўмондони томонидан барча тизим фахрийлари, ҳарбий хизматчи ва ходимларни “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ўтказилаётган байрам билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Миллий гвардия инсон ҳуқуқлари ва манфаатларининг чинакам ҳимоячиси, жамият ва давлат хавфсизлигининг ишончли посбони сифатида чин маънода халқимиз фахрига айланганини эътироф этилди.

Қолаверса, янги 2025 йилда бўлинмаларнинг жанговар шайлигини юқори даражада ушлаб туриш, жамоат тартибини сақлаш, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкини ишончли қўриқлаш, юксак салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Давлатимиз раҳбари Фармони билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган 9 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга “Дўстлик” ордени, “Жасорат”, “Соғлом турмуш”, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган ва “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиори остида хизмат бурчига масъулият билан ёндашаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони ва ўринбосарлари, фахрийлар ҳамда тақдирланган шахсий таркиб оркестр садоси остида хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат кўрсатиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимиз номлари битилган “Хотира майдонига” гул қўйишди.

 

 

Text to speech