Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами арафасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида тантанали маросим ўтказилди.

Маросимда Миллий гвардия қўмондонлиги, Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлар командирлари, муассасалар бошлиқлари ва шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир аввалида Миллий гвардия қўмондони барчани қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, уларга эзгу ниятлар билдирди.

Шунингдек, Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш йўлидаги фидойилиги ва жасорати учун тизимнинг 800 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Давлатимиз раҳбари Фармони билан берилган “Мардлик” ва “Дўстлик” орденлари, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишонлари эгаларига тантанали равишда топширилди

Шу билан бирга, хизматда юқори натижаларга эришган бир қатор ҳарбий хизматчи ва ходимларга полковник ҳарбий унвонлари, намунали хизматлари ҳамда маънавият аълочиси кўкрак нишонлари ҳам топширилди.

Text to speech