Давлат байроғи-ғуруримиз ва фахримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Давлат байроғи-ғуруримиз ва фахримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир давомида ҳарбий хизматчилар байроқнинг ташкил топиши, унинг яратилиш тарихи, давлат ҳамда жамиятдаги ўрни тўғрисидаги билимларини янада мустаҳкамлаб, у ғурур ва фахримиз тимсоли, ватанимизнинг беқиёс рамзи эканлигини англаган ҳолда, ўз фикрларини ифодалаб беришди.