Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишда қўйилган топшириқлар ижроси юзасидан бугунги кунда Қуролли Кучлар жанговар хизмат фаолиятида учувчисиз учиш аппаратларидан (УУА) самарали фойдаланиш бўйича кенг миқёсли ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича вазифаларни бажариш жараёнларига УУАдан кенг фойдаланишни жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирлар аниқ белгилаб берилган.

Бугунги кунда белгиланган вазифаларнинг муваффақиятли ижросини таъминлаш мақсадида, Университетнинг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида ташкил этилган тегишли ўқув курслари, УУА мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини самарали амалга оширмоқда.

Тингловчилар йиғин давомида жанговар хизмат вазифаларини бажариш жараёнида учувчисиз учиш аппаратларини эксплуатация қилиш бўйича назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлишди.

Ўқувларнинг сўнгги босқичида, тингловчилар билан якуний имтиҳонлар ташкиллаштирилиб, битирувчиларга тегишли сертификатлар топширилди.

Text to speech