Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия, ФВВ ва ИИО бўлинмалари ҳамкорлигидаги тактик ўқув машғулотлар давом эттирилмоқда.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда Ш.Рашидов туманидаги " Energy " болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёз мавсумида болалар вақтини сермазмун ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларга оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди. Ёзги таътилда соғломлаштириш оромгоҳларида дам олувчи болаларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш, зилзила ва ёнғин бўлганда муҳофазаланиш қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди. Фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. - Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 15-майдан 25-сентябрга қадар "Сувда чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ойлиги" деб эълон қилинган.Ойлик доирасида фуқароларни сувда чўкиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. "Эски ер" сув омборида ташкил этилган мазкур кўргазмали ўқув-амалий семинар сувда чўкаётган одамни қутқариш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари юзасидан амалий машғулотлар кўрсатилди. Тадбирда, туман Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари, тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамда "Эски ер" сув омбори ишчи-хизматчилари иштирок этдилар. Бу каби профилактик тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.