Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Боббй Гинн бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида бўлди.
Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-полковник Б. Ташматов билан учрашиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан ўзаро англашинув меморандуми имзоланди