ДИҚҚАТ! Фуқароларни Миллий гвардия таркибий бўлинмаларига хизматга қабул қилиш юзасидан ЭЪЛОН!
Миллий гвардияга махсус унвонли ходим лавозимларига хизматга фуқаролар орасидан танлов тадбирларида суҳбат ўтказиш учун жанговар ва махсус тайёргарлик ҳамда маънавий маърифий тайёргарлик бўйича
САВОЛЛАР
ЖАНГОВАР ВА МАХСУС ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА
- Ҳарбий хизмат нима?
Ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш ва ҳарбий хизматни ўташ борасидаги давлат хизматининг алоҳида тури.
- Ички тартиб нима?
Ички тартиб бу ҳарбий қисмда (муассасада) ҳарбий хизматчилар кундалик ҳаёти ва фаолиятини ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлашнинг ҳарбий низомлар билан белгиланган қоидалари.
- Буйруқ нима?
Буйруқ бу командир (бошлиқ) томонидан ўз хизмат ва лавозим ваколатлари доирасида берилган фармойиш ёки бошқарув ҳужжати бўлиб, муайян ҳаракатлар мажбурий тарзда бажарилишини, у ёки бу қоидаларга амал қилинишини талаб қилади ёхуд қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тартиб ёки қоидаларни белгилайди.
- Ҳарбий интизом нима?
Ҳарбий интизом бу барча ҳарбий хизматчиларнинг қонунчилик ҳужжатлари, ҳарбий низомлар ва командирларнинг (бошлиқларнинг) буйруқлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий ҳамда аниқ риоя этишидир.
- Ҳарбий интизом нимага асосланади?
Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчининг Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга шахсан жавобгарлигини, ўз халқига нисбатан чексиз садоқатини, ҳарбий ва фуқаролик бурчини ҳис қилишига асосланади.
- Рағбатлантириш бу нима?
Рағбатлантириш ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
- Қоровул деб нимага айтилади?
Ҳарбий ва давлат объектларини қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар вазифани бажариш учун мўлжалланган, шунингдек, гауптвахта ва интизомий қисмда сақланаётган ҳарбий хизматчиларни қўриқлаётган қуролланган бўлинма қоровул деб аталади.
- Соқчи деб нимага айтилади?
Ўзига топширилган постни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар вазифани бажарувчи қуролланган қоровул соқчи деб аталади.
- Саф нима?
Ҳарбий хизматчилар, бўлинма ва ҳарбий қисмларнинг пиёда ҳамда машиналарда биргаликда юриш учун мазкур Низомда белгиланган тартибда жойлашуви.
- Ҳарбий хизматчиларнинг сафланишдан олдин ва сафдаги мажбуриятларига нималар киради?
Кийимни тартиб билан кийиб, қурол-яроғи, шахсий ҳимоя воситалари ва асбоб-анжомларни ўзига мослаб тақиш, сафдошида кўрган камчиликларни бартараф этишга ёрдам бериш.
- Шеренга деб нимага айтилади?
Ҳарбий хизматчилар бир чизиқда, белгиланган интервални сақлаган ҳолда ёнма-ён турган сафга шеренга деб айтилади.
- Колонна деб нимага айтилади?
Ҳарбий хизматчилар ва бўлинмалар (машиналар)нинг бир-бирини ортида, Низомда белгиланган ёки командир томонидан белгиланган дистанцияни сақлаган ҳолда жойлашувига колонна деб айтилади.
- Жанг нима?
Жанг бу-уришаётган томонлар, бирлашма қисм ва бўлинмаларнинг мақсади, жойи ва вақти бўйича келишилган қуролли тўқнашуви.
- Ҳужум нима?
Душман кучларини тор-мор қилиш ва муҳим марраларни эгаллаш мақсадида ташкил этиладиган жараён.
- Мудофаа нима?
Душман ҳужумини қайтариш, унга зарар етказиш ва қарши ҳужумга ўтишга шароит яратиш мақсадида мақсадли ёки мажбурий тарзда ташкил этиладиган жараён.
- 16. Умумқўшин жангнинг асосий турларини айтинг?
Мудофаа ва Ҳужум.
- Ҳар бир аскарнинг мудофаадаги асосий вазифаси нима?
Душманни ўз позициясига қўймаслик.
- Отиш деб нимага айтилади?
Порох газлари энергияси таъсирида ўқни ствол каналидан чиқариб ташлашга - отиш деб аталади.
- Ўқнинг бошланғич тезлиги деб нимага айтилади?
Ўқнинг ствол каналини тарк этаётгандаги тезлиги- ўқнинг бошланғич тезлиги деб айтилади
- Ўқнинг траекторияси деб нимага айтилади?
Отилган ўқнинг оғирлик маркази ҳавода чизадиган эгри чизиқ – траектория деб айтилади
- АК-74 Калашников автоматининг аниқ отиш узоқлиги қанча?
1000 метр.
- АК-74 Калашников автоматининг отиш суръати (отиш/дақ) қанча?
600 о/д.
- РПК-74 Калашников қўл пулемётининг ўқдон ҳажми қанча?
45 патрон.
- АКМ автомати стволининг узунлиги қанча?
415 мм.
- АКМ автомати патронининг оғирлиги қанча?
16,2 гр.
- 26. АК 74 автомати патронининг оғирлиги қанча?
10,2 гр.
- 27. ПМ пистолетининг тўлиқ оғирлиги қанча?
810 гр.
- 28. ПМ пистолетининг мўлжалга олиб отиш узоқлиги қанча?
50 м.
- 29. ПМ пистолетининг талафот етказиш узоқлиги қанча?
350 м.
- 30. Ф–1 қўл гранатасининг оғирлиги қанча?
600 гр.
- 31. РГД–5 қўл гранатасининг оғирлиги қанча?
310 гр.
- ПР-73 махсус резина таёқчасининг оғирлиги қанча?
0,73 кг.
- 33. Катта сапёр белкурагининг (БСЛ) узунлиги қанча?
110 см.
- 34. Кичик пехота белкурагининг (МПЛ) узунлиги қанча?
50 см.
- Автоматдан ётиб отиш учун окопнинг узунлиги қанча?
170 см.
- Пиёдаларга қарши миналар талафот етказишига кўра қандай турларга бўлинади?
Фугасли, осколкали, ишлаш принципига кўра босиладиган ва тортиладиган турларига.
- 37. Ядро қуролининг тасири нимага асосланган?
Ядро реакцияси, яъни парчаланиш-синтез ёки бу иккаласининг баравар рой бериши натижасида ядро ичидан ажралиб чиқадиган энергиядан фойдаланишга асосланган.
- 38. Ядровий портлаш турларини санаб беринг?
Портлаш марказининг жойлашишига қараб ҳавода портлаш, ерда портлаш, ер остида портлаш, сув устида портлаш ва сув остида портлашларга бўлинади.
- 39. Ядровий қуролнинг шикастловчи омилларини санаб беринг?
Портлаш тўлқини ёки зарба тўлқини, ёруғлик нурланиши, ўтувчан радиация, жойларнинг радиоактив моддалардан зарарланиши, электромагнит импульси.
- Ядро қуроли қуввати нимада ўлчанади?
Тротил эквивалентида.
- Заҳарловчи моддаларни шикастлаш тасирига кўра қандай гуруҳларга бўлинади?
нервни шикастлайдиган, терини йиринглатадиган, бўғувчи, умумий заҳарлайдиган, психо-кимёвий, таъсирлантирувчи заҳарловчи моддалар гуруҳига бўлинади.
- 45. Умумқўшин ҳимоя тўплами таркибига нималар киради?
Ҳимоя плаши, ҳимоя пайпоқлари, ҳимоя қўлқоплари.
- 46. Л-1 костюми таркибига нималар киради?
Ҳимоя пайпоқли комбинезон, куртка, ҳимоя қўлқоплари, подшлемник.
- 47. Респиратор нима?
Шахсий ҳимоя воситаси.
- 48. Заҳарловчи моддалар одам организмига қандай йўллар орқали тушади?
Нафас олиш аъзолари, ошқозон-ичак йўли, тери қатламлари, кўз шиллиқ пардалари ва яра орқали.
- Заҳарловчи модда қўлланилганда қандай буйруқ берилади?
Кимёвий тревога.
- 50. Радиофаол модда қўлланилганда қандай буйруқ берилади?
Радиацион хавф.
МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА
- Ўзбекистон Республикаси қандай бошқарув шаклига эга?
Президентлик республика
- Ўзбекистон Республикаси Сенатининг аъзолари сони қанча?
65 нафар
- Қонунчилик палатаси депутатлари қанча муддатга сайланади?
5 йил
- Ўзбекистон Республикасида сайлов ёшига етиш неча ёш?
18 ёш
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари ким?
Бош вазир
- Ўзбекистон Республикаси БМТга қачон аъзо бўлган?
1992-йил
- Ўзбекистон Республикасида нечта сиёсий партия фаолият юритади?
5 та
- Ўзбекистон Республикасининг янгиланган таҳрирдаги Конституциясида нечта модда мавжуд?
155 та
- Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзоднинг ёши неча ёшдан кам бўлмаслиги керак?
35 ёш
- Ўзбекистон Республикаси Президенти қанча муддатга сайланади?
7 йил
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг биринчи бўлими нима деб номланади?
Асосий принциплар
- Ҳарбий қасамёд матнини ким тасдиқлайди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти
- "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" ғояси ким томонидан илгари сурилган?
Ш.М.Мирзиёев
- "Янги Ўзбекистон" тушунчаси қачондан бошлаб кенг қўлланила бошланди?
2017-йилдан
- "Маънавият" тушунчасининг мазмуни нимани англатади?
Инсоннинг ички дунёси, ахлоқий қадриятлар, маърифий билимлар
- Миллий қадриятлар нима?
Урф-одатлар, анъаналар, миллий маданият
- Ҳарбий хизматчи учун энг муҳим фазилат қайси?
Мардлик, ватанпарварлик, жасорат
- Буюк ипак йўлининг энг гуллаб-яшнаган даври қайси?
ВИИ-ВИИИ асрлар
- "Авесто" китоби қайси дин китоби ҳисобланади?
Зардуштийлик
- Қайси сулола даврида Ўрта Осиёда биринчи марта кумуш тангалар зарб қилина бошланган?
Сомонийлар
- Мирзо Улуғбек расадхонаси қачон қурилган?
1424-1429 йиллар
- Бухоро амирлигининг сўнгги амири ким?
Амир Олимхон
- "Бобурнома" асари қайси тилда ёзилган?
Ўзбек тилида
- Қўқон хонлиги қачон ташкил топган?
1709-йил
- Хива хонлигининг сўнгги хони ким бўлган?
Сайид Абдуллахон
- Жадидчилик ҳаракатининг асосчиси ким?
Исмоил Гаспирали
- Амир Темур салтанатининг пойтахти қайси шаҳар бўлган?
Самарқанд
- Заҳириддин Муҳаммад Бобур қайси йили Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солган?
1526-йил
- "Зижи Кўрагоний" асарининг муаллифи ким?
Мирзо Улуғбек
- Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг машҳур драмаси қандай номланади?
"Падаркуш"
- Жадидлар мактабларида қайси фанлар ўқитилган?
Диний ва дунёвий фанлар
- "Ёшлар тарбияси" асарининг муаллифи ким?
Абдулла Авлоний
- "Темур тузуклари"да давлат бошқаруви неча табақа (тоифага) бўлинган?
12 табақа
- Амир Темур қўшинидаги энг кичик ҳарбий бўлинма қандай номланган?
Ўнлик
- Амир Темур салтанатида олий мансаб нима деб аталган?
Амир ул-умаро
- Қайси йили Амир Темур Тўхтамишхонга қарши юриш қилган?
1391-йил
- Темур қўшинидаги энг катта ҳарбий бўлинма қандай номланган?
Қўл
- "Темур тузуклари"да элчилар қандай сифатлар билан таърифланган?
Ростгўй ва доно
- Амир Темур қандай тамға (герб) қўллаган?
Уч ҳалқа
- “Темур тузуклари” нимага бағишланган?
Амир Темурнинг ҳарбий санъати ва унинг давлат бошқаруви услубларига.
- Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларини айтинг?
Давлат герби, давлат мадҳияси, давлат байроғи.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қачон ва ким томонидан қабул қилинган?
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг саккизинчи сессиясида 1991 йил 8 ноябрда қабул қилинган.
- Жадидчилик ҳаракати нима сабабдан вужудга келди?
Зўравонлик, зулмга қарши, халқ ҳаракати.
- Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда 2026 йил қандай номланган?
Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили.
- Ўзбекистонга чегарадош давлатларни кўрсатинг?
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти қандай бўлинади?
Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай давлат органи ҳисобланади?
Ижро этувчи ҳокимият
- Ўзбекистон Республикасида Миллий гвардиясининг шиори қайси вариантда тўғри кўрсатилган.
Бурч, садоқат, жасорат.
- Қайси жавобда Алишер Навоийнинг бешта достондан иборат асари ва уларнинг номлари тўғри кўрсатилган?
Ҳамса достони: Фарход ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Садди-Искандарий, Ҳайратул-Аброр ҳамда Саббаи-Сайёр.
50. Юртимизда иккинчи Ренессанс даври қайси асрларни ўз ичига олади?
VII-VIII асрларни.