Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар ва ходимлари учун "Ҳар бир сайловчининг овози мамлакат келажаги учун муҳим"шиори остида ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар ва ходимлари иштирокида ўқув-семинарлари ўтказилиб, унда сайлов комиссиялари вакиллари жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирмоқда.
Тадбирлар давомида иштирокчиларга 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сон Қонуни ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Мазкур қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Киритилган ўзгартиришларга кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (кўпчилик ва пропорционал) асосида ўтказиш, шунингдек, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини оптималлаштириш, сайлов комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилган. Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти ва сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган аёллар сонини хам оширилди.

Хусусан, сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш учун 75 та ҳудудий бир кишилик сайлов округлари тузилади;партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзоси ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партияларнинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас, аёллар сони сиёсий партия томонидан бир мандатли сайлов округларида, шунингдек партия рўйхати асосида кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40% ни ташкил қилиши керак (илгари 30% гача). Шу билан бирга, партия рўйхатидаги кетма-кетликдаги бешта номзоднинг камида иккитаси аёллар бўлиши керак.

Text to speech