Дўконни ўмаришда гумон қилинган шахслар зудлик билан қўлга олинди
Жорий йилнинг 5 майдан 6 майга ўтар кечаси соат тахминан 03:20 ларда Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси бўйлаб хизмат олиб бораётган "Қўриқлаш" бўлими ходимларига номаълум шахслар тамаки дўконининг ойнасини синдириб, деразадан мол ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, воқеа жойига зудлик билан “Қўриқлаш” бўлимининг тезкор гуруҳи ходимлари етиб борган. Гумонланувчиларнинг шахси дўконга ўрнатилган кузатув камералари ёзуви орқали аниқланиб, улар қўлга олинган. Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузарлар вояга етмаган С.А. ва Н.В. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари Ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.